«Farmatsiya» · № 5/2026 · с. 64–70

Мухамедов Нурходжа Рамазанович, Чарышникова Оксана Станиславовна, Яшинов Ансор Шарофиддин ўғли, Нурмирзаев Иброхим Абдулла ўғли, Мирзаахмедов Шарафитдин Яшинович

Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент
Илғор технологиялар маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент

Аннотация

Мазкур тадқиқотда бақа (Bufo viridis), кобра (Naja oxiana), чархилон (Echis carinatus multisquamatus) ва кўлвор илон (Vipera lebetina turanica) заҳарларининг антиоксидант фаоллиги 2,2-дифенил-1-пикрилгидразил (DPPH) радикалини сўндириш ҳамда каламуш жигари липосомаларида липид пероксидланишини ингибирлаш усуллари ёрдамида баҳоланди. Тадқиқот натижалари барча текширилган заҳарлар маълум даражада антиоксидант фаолликка эга эканлигини кўрсатди. DPPH усули бўйича чархилон заҳари энг юқори эркин радикалларни сўндириш фаоллигини намоён этган бўлса, липид пероксидланишини ингибирлаш таҳлилида кобра заҳари юқори самарадорлик кўрсатди. Турли экспериментал моделларда кузатилган фарқлар заҳарлар таркибидаги биологик фаол компонентларнинг таъсир механизмлари турлича эканлигини кўрсатади. Олинган натижалар илон ва бақа заҳарлари таркибида антиоксидант хусусиятга эга бирикмалар мавжудлигини тасдиқлайди ҳамда уларни табиий биологик фаол моддалар манбаи сифатида янада чуқур ўрганиш зарурлигини кўрсатади.

Калит сўзлар: антиоксидант фаоллик, DPPH, липид пероксидланиши, илон заҳари, бақа заҳари, Naja oxiana, Echis carinatus multisquamatus, Vipera lebetina turanica, Bufo viridis.

Скачать статью (PDF)